• 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:30

Икки ёшли қизалоқ 6 соат машинада қолиб кетиб ҳалок бўлди: суд боғча мудирасига ҳукм ўқиди

Фожиа содир бўлган куни айбланувчи болаларни боғчага олиб келган ва ҳаммаси машинадан тушган-тушмаганини текширмаган. Қизалоқ ёпиқ автомобилда 6 соат қолиб кетиб, ҳалок бўлган.

326
0
UzNews.uz

Жорий йил 20 июнда Қашқадарё вилояти Касан тумани «Ушоқтепа» маҳалласида жойлашган хусусий боғчада икки ёшли қизалоқ ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Суд материалларига кўра, 31 ёшли боғча мудираси тарбияланувчиларни уйларидан олиб келиб, яна олиб бориб қўйган. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.

Фожиа содир бўлган куни у етти нафар болани боғчага олиб келган, аммо ўша куни болалар рўйхатини текширувчи тарбиячи ишга чиқмаган. Болаларнинг шовқини сабабли мудира диққатини йўқотган ва ҳамма болалар тушган-тушмаганини текширмаган.

Натижада икки ёшли қизалоқ машинада қолиб кетиб, ярим кун давомида ёпиқ ҳолда ҳавосиз қолган. Боланинг жасади машинанинг орқа ўриндиғидан топилган.

Қарши шаҳар суди айбланувчин ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми бўйича айбдор деб топиб, унга 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

326
0

Изоҳ