• 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:07

2030 йилга бориб Ўзбекистонда мутлақ қашшоқликни таг-томири билан йўқ қилиш имконияти мавжуд - президент

Жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда камбағаллик даражасини 6 фоизга тушириш, келгуси беш йилда эса уни тўлиқ бартараф этиш режалаштирилган.

218
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Наманганда "Камбағалликдан фаровонликка" III халқаро форумида нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари жаҳондаги геосиёсий, иқтисодий ва ижтимоий беқарорлик ҳамда иқлим ўзгариши оқибатлари таъсирида глобал иқтисодий ўсиш суръатлари секинлашиб, камбағаллар сони ортиб бораётганини таъкидлади.

Шундай мураккаб даврда Ўзбекистонда камбағалликка қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Барча саъй-ҳаракатлар ҳар бир инсон ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олишига қаратилган. Янгиланган Конституцияда пенсиялар, нафақалар ва ижтимоий ёрдамнинг миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Изчил ислоҳотлар натижасида 7,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилди, 2024 йилда унинг даражаси 8,9 фоизга туширилди. Йил якунигача бу кўрсаткични 6 фоизга тушириш вазифаси қўйилди. Иқтисодиётнинг 2 баробар ўсиши муҳим роль ўйнади. Аҳоли жон бошига даромадлар йил якуни бўйича 3500 долларга етиши кутилмоқда.

Янги ташаббусларни синовдан ўтказиш ва илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида камбағалликни қисқартириш бўйича Янги Ўзбекистон модели шакллантирилди. Манзилли ижтимоий реестрлар жорий этилиб, пандемия даврида бепул дори-дармон ва ижтимоий тўловлар учун жами 8 миллиард доллар йўналтирилди. Бу 5,2 млн фуқаронинг "камбағаллик қопқони"га тушиб қолишининг олдини олиш ва иқтисодий рецессиянинг олдини олиш имконини берди.

Шунингдек, энг қуйи бўғинда - "маҳаллабай" ишлаш тизими жорий этилди. Ҳар бир оила билан индивидуал иш олиб борилмоқда, даромадни кўпайтириш учун зарур ресурслар ажратилмоқда. Маҳаллаларни обод қилиш, одамлар ҳаётини яхшилаш ва тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга ҳар йили 2,5-3 миллиард доллар йўналтирилмоқда.

Қишлоқ аҳолисининг даромадини ошириш мақсадида 235 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, фуқароларга 30-50 сотихдан ер ажратилди. Бу 800 минг аҳоли даромадини оширишда муҳим қадам бўлди.

"Бундай кенг кўламли саъй-ҳаракатларимиз ҳисобига Ўзбекистон 2030 йилга қадар камбағалликни 2 карра қисқартириш бўйича олган мажбуриятини барвақт бажаришга ҳаракат қиляпти. Шуларни инобатга олиб, бугун янги, янада юқори маррани белгилаб олишга тайёрмиз. 2030 йилга бориб, халқаро мезонларга кўра, Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам беришга барча имкониятимиз бор ва биз буни, албатта, уддалаймиз," - деди президент.

218
0

Изоҳ