• 12 355 сўм
    -84.27
  • 14 540 сўм
    -44.43
  • 148 сўм
    -3.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 355 сўм
    -84.27
  • 14 540 сўм
    -44.43
  • 148 сўм
    -3.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:52

Президент олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарларини ишдан олди

Давлат раҳбарининг фармойишига мувофиқ, Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ҳамда Инновацион ривожланиш агентлиги раҳбарлари ҳам лавозимидан озод этилди.

210
0
prezident.uz

Сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Шавкат Мирзиёев мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ўзгаришлар амалга оширилаётгани ва барқарор натижалар кузатилаётганини таъкидлади. Бироқ, унинг сўзларига кўра, касб-ҳунар ва олий таълим учун масъул раҳбарлар ҳанузгача таълим тизимидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб етмаган.

Шу боис, олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарлари – биринчи ўринбосар Шохруҳ Далиев, ўринбосарлар Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхонов ишдан олингани эълон қилинди.

Шунингдек, Президент фармони ва қарори билан Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адхам Худайкулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббаев лавозимидан озод этилди.

Эндиликда мактабгача ва мактаб таълими ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар превентив ва проактив ишлашга ўтиб, таълимнинг барча йўналишларида катта ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

210
0

Изоҳ