Кеча, 17 сентябрь куни соат 09:00 атрофида Хоразм вилояти Янгиариқ туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.
"Ангариқ" МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 1-километрида 34 ёшли Nexia ҳайдовчиси чапга бурилмоқчи бўлган.
Шу пайт орқада келаётган 33 ёшли Cobalt ҳайдовчиси уни қувиб ўтмоқчи бўлиб, Nexia'га бориб урилган. У бошқарувни йўқотиб, пиёдалар йўлагида турган икки ёшли болани уриб юборган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида бола олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ