• 12 355 сўм
    -84.27
  • 14 540 сўм
    -44.43
  • 148 сўм
    -3.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 355 сўм
    -84.27
  • 14 540 сўм
    -44.43
  • 148 сўм
    -3.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:12

Ўзбекистонда 12 йиллик мактаб таълими тизимига ўтилади

Ушбу чора-тадбирлар мактаб таълими тизимига бир йиллик тайёргарлик дастурини киритиш орқали амалга оширилади.

225
0
UzNews.uz

Бир кун аввал Шавкат Мирзиёев таълимни ривожлантириш, миллий таълим тизимини халқаро таълим билан интеграция қилиш, хусусан, 12 йиллик таълимга ўтиш бўйича қатор топшириқлар берган эди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканали эфирида сўз боради.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабовнинг сўзларига кўра, бугунги кунга келиб мактаб олдидаги тайёрлов гуруҳлари қамрови 100 фоизга яқин. Шу боис мактаб таълими тизимида ҳам тайёрлов гуруҳларини жорий этиб, 12 йиллик тизимга ўтиш бўйича кўрсатма берилди.

"Биринчидан, бу таълим сифатини оширишга ёрдам беради. Иккинчидан, хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга киришда ўқувчиларимиз бир йиллик Foundation courses (бошланғич тайёргарлик) дан ўтишга мажбур бўлмоқда, бу эса бир йилни йўқотишга олиб келмоқда. Агар 12 йиллик таълим қонунчилик асосида жорий этилса, бир қатор мамлакатларда Foundation courses'га эҳтиёж қолмайди ва битирувчилар тўғридан-тўғри бакалавриат дастурларига ўқишга киришлари мумкин бўлади," - деди вазир ўринбосари.

Қайд этилишича, яқин вақт ичида Ўзбекистон Миллий педагогика университети ва ҳудудий педагогика университетларида тарбиячиларни 5+1 форматида мақсадли ишга қабул қилиш эълон қилинади, яъни мактабгача таълим учун малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида йўналтирилган янги ўқитиш тизими жорий этилади.

225
0

Изоҳ