• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 4 сентябр 2025

Қозоғистонда ўзбекистонлик мактаб ўқувчисини зўрлагани учун умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Меҳнат излаб Қозоғистонга борган эркак 14 ёшли қизалоқни ожиз ҳолатидан фойдаланиб, бир неча бор номусига тегган.

1363
0
vlast.kz

Келес тумани, Туркистон вилоятида 35 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ҳукм чиқарилди. У 8-синф ўқувчисини бир неча бор номусига тегишда айблангани ҳақида маҳаллий ОАВ хабар берди.

Маълумотларга кўра, айбланувчи 2024 йилнинг ўрталарида Қозоғистонга қурилиш ишлари учун келган. Келес туманида у қўшни уйда яшовчи 2011 йилда туғилган қизчани ожиз ҳолатидан фойдаланиб, бир неча бор номусига тегган.

Суд жараёнида эркак айбини тан олмади. Прокурор унга умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини талаб қилди ва суд бу талабни тўлиқ қондирди.

Туркистон вилояти жиноят ишлари бўйича махсус туманлараро суди айбланувчини Қозоғистон Жиноят кодексининг 120-моддаси 4-қисми (“Такроран содир этилган зўрлаш”) бўйича айбдор деб топиб, унга умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

1363
0

Изоҳ