• 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт 3 сентябр 10:47

Ўзбекистоннинг давлат қарзи ярим йилда $3,1 млрдга ошди

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат қарзи $43,3 миллиардга етди, бироқ ЯИМга нисбатан улуши 35%дан 34,2%га камайди.

183
0

Иқтисодiyot ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг иккинчи чораги якунига келиб, Ўзбекистоннинг давлат қарзи $3,16 миллиардга кўпайган.

Давлат қарзининг умумий ҳажми $43,37 миллиардни ташкил этди. Шунингдан давлатнинг ташқи қарзи $36,41 миллиард, ички қарзи эса $6,96 миллиардга тенг.

Шу билан бирга, йил бошидан давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши 35%дан 34,2%гача пасайган.

Ташқи қарз тузилишида 53% халқаро молия институтларига тўғри келади:

Осиё тараққиёт банки — $7,46 млрд (20%);

Жаҳон банки — $7,84 млрд (22%);

Ислом тараққиёт банки — $935 млн (3%);

Осиё инфратузилма инвестициялари банки — $1,69 млрд (5%);

Халқаро валюта жамғармаси — $642 млн (2%);

Европа тикланиш ва тараққиёт банки — $401 млн (1%).

31% эса хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотларига тўғри келади:

Хитойнинг Экспорт-импорт давлат банки ва бошқа ташкилотларига қарз — $3,86 млрд (11%);

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва бошқа япон ташкилотларига — $3,18 млрд (9%);

Франция тараққиёт агентлигига — $1,16 млрд (3%).

Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров  халқаро стандартларга кўра мамлакатнинг ташқи қарзи мўътадил ҳисобланади, дея таъкидлаган эди.

183
0

Изоҳ