• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:05

Энди Green Card ўйнаш учун АҚШга тўлов қилиш керак бўлади

Бу тўлов дастурда иштирок этиш учун сохта аризалар сонини камайтиришга ёрдам беради. У ариза топшириш вақтида ундирилади.

195
0
UzNews.uz

АҚШ Давлат департаменти Green Card (Diversity Visa/DV lottery) лотереясида иштирок этиш учун $1 миқдорида рўйхатдан ўтиш тўловини жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ Федерал реестрида хабар эълон қилинди.

Янги қоидалар жорий йил 16 сентябрдан кучга кирди. Аввало DV лотереясини бошқариш харажатлари қонунига мувофиқ Diversity Visa визаси учун олинадиган тўлов ҳисобидан қопланарди. Эндиликда ушбу тўлов ариза топшириш вақтида ундирилади.

Таъкидланишича, бу янгилик барча иштирок этишни хоҳловчилар орасида рўйхатдан ўтиш харажатларини адолатли тақсимлаш имконини беради. Чунки илгари харажатлар фақат муваффақиятли бўлган оз сонли аризачиларнинг зиммасида тушарди.

Шунингдек, бу ўз манфаатлари йўлида дастур иштирокчиларидан фойдаланишга уриниб қолган шахслар томонидан сохта аризалар топширилиши сонини камайтиришга ёрдам беради.

Маълумотларга кўра, рўйхатдан ўтиш тўлови жорий этилиши орқали йилга 25 миллион долларгача даромад олиниши мумкин.

DV-2027 лотереяси учун аризаларни қабул қилишнинг расмий бошланиш санаси ҳали эълон қилинмаган. Ўтган йили DV-2026 визаси дастури 2 октябрда бошланган эди.

195
0

Изоҳ