• 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:25

1 октябрдан мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳномалар мажбурий бўлади

Ҳайдовчилардан ушбу санага қадар транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиб, "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш сўралган.

212
0
t.me/AndYHXB_pressa

Аввалроқ, мопед ва скутер ҳайдовчилари 2025 йил 1 мартгача "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши, 2025 йил 30 сентябргача эса транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиши кераклиги ҳақида хабар берган эдик.

ИИВ ЙҲХББ эслатишича, 1 октябрдан бошлаб мопед ва скутерларни бошқаришга фақат улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ва "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлганда рухсат берилади.

Ушбу қоида двигателининг ишчи ҳажми 25 см3 дан 50 см3 гача, шунингдек, электр двигателининг қуввати 0,25 кВт дан 4 кВт гача ва конструктив тезлиги 25 дан 50 км/соат гача бўлган фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларга тааллуқлидир.

Ҳайдовчилардан олдиндан рўйхатдан ўтиш ва қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш сўралган.

212
0

Изоҳ