• 12 497 сўм
    -50.19
  • 14 598 сўм
    -67.41
  • 156 сўм
    -1.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 497 сўм
    -50.19
  • 14 598 сўм
    -67.41
  • 156 сўм
    -1.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:47

"Темирчи" олтин конни аукционда 67,7 млрд сўмга сотилди

Савдолар 12 соатдан ортиқ давом этиб, шу вақт мобайнида 300 дан ортиқ таклиф берилди. Аукцион ғолиби бошланғич баҳодан 16,5 баравар юқори нарх таклиф қилди.

285
0
e-auksion.uz

18 август куни Навоий вилояти Нурота тумани Зафарабод шаҳарчасидан 26,7 км шимолий-ғарбда жойлашган "Темирчи" олтин конини сотиб олиш бўйича аукцион якунланди. Бу ҳақда E-auksion платформаси маълумотларида қайд этилган.

Коннинг бошланғич баҳоси 4 млрд 120 млн 412 минг сўмни ташкил этган. 12 соатдан ортиқ давом этган савдоларда 309 та таклиф берилди.

Энг юқори нархни Zauris МЧЖ таклиф қилиб, 67 млрд 780 млн 777 минг сўмга сотиб олди. Бу бошланғич баҳодан қарийб 16,5 баравар юқори.

Маълумотга кўра, Zauris МЧЖ 2025 йил 4 июлда Тошкентда рўйхатдан ўтган. Компаниянинг устав фонди 10 млн сўм бўлиб, асосий фаолият тури — рангли металллар конларини қазиб чиқариш ҳисобланади.

Компаниянинг 100% улуши Файзиева Феруза Тоҳир қизи номига расмийлаштирилган ҳамда у раҳбар сифатида кўрсатилган.

Лот ҳужжатларига кўра, кон захираси 6 тонна олтинни ташкил этади.

285
0

Изоҳ