• 12 132 сўм
    22.53
  • 14 125 сўм
    -14.94
  • 154 сўм
    3.23
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 132 сўм
    22.53
  • 14 125 сўм
    -14.94
  • 154 сўм
    3.23
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 15 август 2025

Фарғонада божхона пости бошлиғи пора олаётганда ушланди - видео

Божхона ходими 5 минг доллар ва iPhone 16 Pro телефони эвазига 80 дона iPhone 16‘ни чегарадан олиб ўтишга ёрдам беришни ваъда қилган.

562
0

Фарғона вилоятидаги чегара божхона постларидан бирининг бошлиғи фуқарога Қирғизистондан олиб келинган 80 дона iPhone 16 русумли мобил телефонларни тегишли тартибда расмийлаштирмасдан, ноқонуний равишда постдан ўтказишни ваъда қилган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хизматлари учун у 5 минг доллар ва iPhone 16 Pro телефонини талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида божхона ходими ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

562
0

Изоҳ