Ижтимоий тармоқларда номаълум фуқаро Чилонзор туманида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ҳаракатланиб юрганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Жорий йилнинг 7 август куни Чилонзор тумани, 19-мавзе ҳудудида 2006 йилда туғилган А.А. яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланиб, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган. Ҳудудий профилактика инспектори томонидан ушбу фуқаро маст ҳолатда кўп қаватли уйлар олдидаги ўриндиқда ухлаб ётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Изоҳ