• 12 525 сўм
    -96.4
  • 14 456 сўм
    -140.29
  • 157 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 525 сўм
    -96.4
  • 14 456 сўм
    -140.29
  • 157 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 15:24

Оҳангарондаги сув омборига чўмилиш учун борган 3 нафар қиз чўкиб кетди

Чўкиб кетган қизларнинг бир нафари қутқариб қолинган, қолган икки нафарининг мурдаси сув омбори қирғоғидан топилган.

291
0
UzNews.uz / Жаҳонгир Сотволдиев

Жорий йилнинг 28 июль куни соат 14:20 атрофида Оҳангарон тумани "Чинор" МФЙ ҳудудидаги "Оҳангарон сув" омборига 2006 йилда туғилган фуқаро Д.П., 2009 йилда туғилган Д.А. ва 2006 йилда туғилган Н.Э.лар (барчаси қиз бола) чўмилиш мақсадида келишиб, улар сув омбори қирғоқ қисмида чўмилаётган вақтида Д.П. ва Н.Э.лар сувдан қайтиб чиқмасдан, сувга чўкиб бедарак йўқолган. Улар билан бирга бўлган 2009 йилда Д.А. қутқариб қолинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ФВВ Оҳангарон туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида 2025 йил 28 июль куни соат 20:00 атрофида "Оҳангарон сув" омбори қирғоғида сувга чўкиб бедарак йўқолган фуқаро Д.П.нинг мурдаси топилган.

Шунингдек, ФВВ Оҳангарон туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида 2025 йил 29 июль куни соат 08:50 атрофида "Оҳангарон сув" омбори қирғоғида сувга чўкиб бедарак йўқолган фуқаро Н.Э.нинг мурдаси топилган.

Фуқаро Н.Э. ва Д.П.ларнинг сувга чўкиб вафот этганлиги ҳолати юзасидан ўлим сабабларини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертизалари тайинланган.

"Ҳозирда туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади," - дейилади хабарда.

291
0

Изоҳ