Ҳукуматининг айрим қарорларига автотранспорт воситаларидан фойдаланишда қўшимча қулайликларга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳа билан М1 (енгил автомобиллар) тоифага оид автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун ҳар йили 1 майдан – 31 августгача бериладиган рухсатномалар берилишини йўлга қўйилиши кўзда тутилган.
Бунинг учун тўлов миқдори қуйидагича этиб белгиланмоқда:
— Жисмоний ва юридик шахслар учун — БҲМнинг 1 баравари миқдорида;
— Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорида.
Бунда, қисқа муддатли рухсатнома учун тўлов рухсатнома расмийлаштирилган санадан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда амалга оширилади.
Орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун 1 йил муддатга бериладиган узоқ муддатли рухсатнома бўйича жисмоний ва юридик шахслар учун — БҲМнинг 8 баравари миқдорини ва Ўзбекистон да фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — БҲМнинг 14 баравари миқдорини ташкил этади.
Изоҳ