• 12 725 сўм
    32.74
  • 14 508 сўм
    -3.29
  • 159 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 725 сўм
    32.74
  • 14 508 сўм
    -3.29
  • 159 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:12

Тошкентда офис қоровули ойлигини оширишини талаб қилиб, бошлиғини болта билан қўрқитди

Ишда бўлган қоровул директордан маошини оширишни талаб қилиб, болта билан жароҳат етказишни айтиб қўрқитмоқчи бўлган.

274
0
Қўриқлаш департаменти

Қўриқда бўлган объект раҳбарига болта орқали тан жароҳати етказишни айтиб қўрқитмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди, дея хабар бермоқда Қўриқлаш департаменти матбуот хизмати. 

Жорий йилнинг 30 июль куни, соат 17:32 да Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига Яшнобод туманидаги қўриқда бўлган офисдан ташвиш хабари тушган.

Хабар асосида тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганишганда, ушбу офисда қоровул бўлиб ишловчи фуқаро М.М. директордан маошини оширишни талаб қилиб, болта билан жароҳат етказишни айтиб қўрқитмоқчи бўлган.

Ходимларнинг фуқаро М.М.га қонунчилик бўйича жавобгарлик тўғрисидаги тушунтиришлари натижасида, болта ва фуқаронинг олдида бўлган сумка ичидаги пичоқ олиб қўйилган.

Ҳолат бўйича ходимлар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар билан кўриб чиқиш учун суд органларига жўнатилди.

274
0

Изоҳ