• 12 503 сўм
    -21.9
  • 14 485 сўм
    28.48
  • 156 сўм
    -0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 503 сўм
    -21.9
  • 14 485 сўм
    28.48
  • 156 сўм
    -0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:47

Андижондаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ИИО тизимидан бўшатилди

Тумани ИИБ ВСҲда санитария-гигиена ва моддий-техник таъминотга оид жиддий камчиликлар аниқланган, айрим маҳбусларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати қайд этилган.

393
0
Омбудсман

Омбудсман Матбуот хизматининг маълум қилишича, Андижон вилояти Избоскан тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонада санитария-гигиена ва моддий-техник таъминотга оид жиддий камчиликлар, канализация тизими билан боғлиқ муаммолар борлиги ва айрим маҳбусларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилган.

Омбудсман томонидан ушбу ҳолатлар бўйича Андижон вилояти ИИБга камчиликларни бартараф этиш ва шу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун тегишли чоралар кўрилишини сўради.

"Мониторинг якунларига кўра 6 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган ва уларга интизомий чоралар қўлланилган. Жумладан, 1 нафар ходим Интизомий кенгаш муҳокамасига қўйилган, 2 нафар ходимга танбеҳ, 2 нафарига эса ҳайфсан интизомий жазолари берилган. ВСҲ раҳбари эса Ички ишлар органларидан бўшатилган," - дейилади хабарда.

Ҳозирда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар бошланган бўлиб, уларнинг тўлиқ ҳал этилиши бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) доимий назоратини олиб боради.

393
0

Изоҳ