• 12 503 сўм
    -21.9
  • 14 485 сўм
    28.48
  • 156 сўм
    -0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 503 сўм
    -21.9
  • 14 485 сўм
    28.48
  • 156 сўм
    -0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 6 август 16:42

Ўзбекистонда уй ҳайвонларини мажбурий рўйхатдан ўтказиш жорий этилмоқда

Эндиликда мушук, ит ва бошқа ҳайвонларнинг эгалари уларни белгиланган муддатларда идентификация қилишлари шарт. Бу ветеринария назоратини яхшилаш ва эпизоотик хавфсизликни таъминлаш имконини беради.

238
0
t.me/uzbairportsuz

Ўзбекистонда "Ҳайвонларни идентификациялаш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) урчитиладиган барча ҳайвонлар белгиланган тартибда идентификация қилиниши ва рўйхатдан ўтказилиши керак.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ушбу соҳадаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Қонунда ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:

• қорамол, қўй, эчки ва туялар - туғилганидан 14 кун ўтгач;

• отлар - туғилгандан 4 ой ўтгач;

• чўчқалар - туғилгандан 1 ой ўтгач;

• итлар ва мушуклар - туғилгандан 3 ой ўтгач.

Бунда идентификациялаш ва рўйхатдан ўтказиш кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай амалга оширилиши керак.

Ўзбекистонга сақлаш ва (ёки) урчитиш учун олиб кирилаётган ҳайвонлар олиб кирилган кундан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши керак.

Сенаторларнинг таъкидлашича, ҳайвонларни идентификация қилиш ишлари тўлиқ олиб борилмаяпти, бу эса уларда хавфли юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш тадбирларини ўтказиш ва эпизоотик барқарорликни кафолатли сақлаш имкониятини чекламоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши билан ҳайвонлар, уларнинг зотлари ва саломатлигини ҳисобга олишнинг ягона электрон базаси шакллантирилади, шунингдек, ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва ҳаракатланиши тартибга солинади, доимий мониторинг тизими яратилади.

238
0

Изоҳ