• 12 503 сўм
    -21.9
  • 14 485 сўм
    28.48
  • 156 сўм
    -0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 503 сўм
    -21.9
  • 14 485 сўм
    28.48
  • 156 сўм
    -0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Кеча, 17:27

Лазизбек Муллажоновда тақиқланган моддалар соч кўчириб ўтказиш туфайли пайдо бўлган бўлиши мумкин - Ўзбекистон бокс федерацияси

Ўзбекистон бокс федерацияси, боксчининг 2024 йилги Олимпия ўйинларидаги ютуғи бекор қилиниши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

383
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, боксчи Лазизбек Муллажоновнинг мусобақа давридан ташқари олинган допинг-намунасида тақиқланган модда - метастерон излари аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шу сабабли спортчи вақтинча мусобақалардан четлатилди.

Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда у қўлга киритган олтин медал бекор қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати бу маълумотни рад этиб, ушбу ҳолат унинг Олимпия ўйинларидаги натижасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.

"Спортчи доимо допингга қарши қоидаларга қатъий риоя қилган ва унинг барча допинг-тестлари манфий чиққан. Бироқ, жорий йилнинг 11 июнь куни халқаро антидопинг қоидаларига мувофиқ, спортчидан допинг-тест олинган ва Халқаро тест агентлиги (ITA) томонидан тақдим этилган таҳлил натижаларига кўра, намунада тақиқланган моддалар аниқланган," - дейилади хабарда.

Вазирликнинг маълум қилишича, Олимпиададан сўнг, 2024 йил 19 ноябрь куни Лазизбек Муллажонов Фарғона шаҳридаги хусусий клиникада соч кўчириб ўтказган.

"Тахмин қилинишича, у тўрт босқичли оператсия ва кейинги даволаниш жараёнида клиника томонидан тақдим этилган, таркибида тақиқланган моддалар бўлиши мумкин бўлган дори воситаларини қабул қилган.

Ўзбекистон бокс федератсияси ва Лазизбек Муллажоновнинг ўзи аллақачон Халқаро тест агентлигига (ITA) барча керакли ҳужжатларни тақдим этган ва спортчи ушбу масала бўйича якуний қарорни кутмоқда," - дейилади хабарда.

383
0

Изоҳ