Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокимлиги Ижтимоий мослаштириш маркази раҳбари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаролиги бўлмаган шахсга фуқаролик паспортини расмийлаштириш ҳамда доимий рўйхатга қўйдириб беришни айтган. У бу хизматлари учун келишилган 1200 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Қашқадарёда кузатилган ҳолатда, МИБ Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиси ўз иш юритувида бўлган, жавобгар фуқаронинг қарийб 70 млн сўмлик қарздорлигини ундириш учун унинг автомашинасига қўйилган тақиқни ечиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилади.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида, МИБ ходими талаб қилинган пулни Қарши туманидаги фермер хўжалик раҳбари воситачилигида пора сифатида олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар иккила ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ