Жорий йилнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида яшовчи Зебо исмли хонанда турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилди.
Аниқланишича, эркак аёлининг олдига фарзандларини кўриш мақсадида келиб, у билан суҳбат давомида ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида жанжаллашган.
Жанжал вақтида эркак турмуш ўртоғини қўллари билан бўғиб, ўлдиргани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи эркак ушланган.
Изоҳ