• 12 514 сўм
    -67.39
  • 14 600 сўм
    -164.18
  • 156 сўм
    -1.93
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 514 сўм
    -67.39
  • 14 600 сўм
    -164.18
  • 156 сўм
    -1.93
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Об-ҳаво Кеча, 18:09

Ўзбекистонликларни август ойида қандай об-ҳаво кутмоқда?

Синоптиклар август ойида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

582
0
UzNews.uz

Ўзгидрпомет хабарига кўра, жорий йилнинг август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланади.

Ойнинг катта қисмида ҳарорат асосан кундузи +34...+37 даража атрофида, жанубнинг баъзи жойларида +40...+41 даражагача бўлади. Бундай ҳарорат ёз фасли учун жуда қулай бўлиб, у август ойидаги ўртача йиллик қийматларга яқиндир. Кечалари ҳарорат асосан +18...+23 даража бўлади.

Учинчи ўн кунликда ҳарорат кечалари аста-секин +13...+18 даражагача, кундуз кунлари +30...+35 даражагача, жанубда +36...+38 даражагача пасаяди.

Август ойида асосан ҳаво қуруқ бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ой давомида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.

582
0

Изоҳ