• 12 514 сўм
    -67.39
  • 14 600 сўм
    -164.18
  • 156 сўм
    -1.93
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 514 сўм
    -67.39
  • 14 600 сўм
    -164.18
  • 156 сўм
    -1.93
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 13:50

Ўз қизини зўрлаган ота 12 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қизалоқ аввал жим юрган, бироқ тиббий кўрик чоғида воқеа маълум бўлган ва тергов бошланган.

496
0
Видеодан кадр

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Шахноза Мирзиёева ўзининг Instagram саҳифасида отаси томонидан зўрланган қиз ҳақидаги воқеа ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, жабрланувчи аввалига ҳеч кимга гапирмаган, аммо ижтимоий ходим ташаббуси билан ўтказилган тиббий кўрик пайтида зўравонлик аниқланиб, тергов бошланган.

Воқеа тафсилотлари очиқлангандан сўнг, қизалоқ аввал оилавий болалар уйига, сўнг онасининг қарамоғига юборилган.

"Ҳозирда унга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда", — дейилади расмий хабарда.

Қайд этилишича, 24 июль куни суд отасига нисбатан ҳукм чиқарган. У ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми (зўрлаш) бўйича айбдор деб топилиб, 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган.

496
0

Изоҳ