Вилоят ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 23 июль куни соат 13:48 да "112" ягона диспетчерлик марказига чўкиб кетган болалар тўғрисида маълумот келиб тушган. Мактаб ўқувчилари Наманган тумани "Миришкор" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Шимолий Фарғона каналида чўмилишган.
Болалардан бирининг жасади икки кундан кейин топилган. Иккинчиси 2009 йилда туғилган вояга етмаган ўғил бола беш кундан буён қидирилмоқда.
"Ҳозирда Наманган, Чуст ва Поп туманлари фавқулодда вазиятлар бўлимлари қутқарув отрядлари ғаввослари томонидан сувда ва сув остида қидирув ишлари давом эттирилмоқда," - дейилади ФВБ хабарида.
Изоҳ