• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 29 июл 22:29

Блогер Фарҳод Манноповга операция қилган шифокор оқланди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси блогер Фарҳод Манноповга (Mittivine номи билан танилган) операция қилган хусусий Star Med Center клиникаси шифокорини оқлади.

304
0
UzNews.uz

Суд қарорини кўра, шифокорнинг ҳаракатларида жиноий аломатлар аниқланмаган ва биринчи инстанция томонидан тайинланган 5 йил озодликни чеклаш ҳамда 2 йиллик касбий фаолият билан шуғулланиш таъқиқи бекор қилинди. Унга нисбатан жиноят иши тугатилди.

Иш материалларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган хизмат текширувларида отоларинголог ҳаракатларида бемор ўлимига олиб келиши мумкин бўлган хатолар аниқланмаган.

Судда таъкидланишича, анестезия ва интенсив терапия давомида бемор ҳолатини назорат қилиш масъулияти анестезиолог-реаниматолог зиммасида бўлган, шифокор эса фақат жарроҳлик амалиёти учун жавобгар. Бу гувоҳликлар соҳавий тиббий мутахассислар, жумладан, Оториноларингология ихтисослаштирилган маркази директорининг ўринбосари ва Мудофаа вазирлигининг бош отоларингологи томонидан ҳам тасдиқланган.

Иш материалларидан маълум бўлишича, операция пайтида анестезиолог икки марта телефон орқали гаплашиш билан чалғиб қолган. Натижада, у бемор танасидаги ҳарорат кўтарилишини ўз вақтида қайд этмаган, бу эса оғир метаболик бузилишларга олиб келган. Блогернинг юраги уч марта тўхтаган. Кома ҳолатига тушгандан сўнг, Фарҳод Маннопов 2023 йил 5 март куни, 27 ёшида вафот этган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, ўлим сабаби дори воситасига аллергик реакция оқибатида юзага келган анафилактик шок бўлган. Мумкин бўлган аллергенлар орасида новокаин ҳам қайд этилган.

Шу билан бирга, беморнинг ўзи аллергияси борлигини инкор этгани ва бу ҳолат тиббий ҳужжатларда қайд этилгани маълум қилинган.

304
0

Изоҳ