Ўзгидромет хабарига кўра, кеча, 27 июль куни Ўзбекистон ҳудудига бироз нам ва ўтган ҳафтага нисбатан бироз иссиқ бўлган ҳаво массалари кириб келиши бошланди. Республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳарорат 34-37 даражагача пасайди, бу июль ойи охири учун бўлган иқлим меъёрига яқин бўлди.
Бироқ, намликнинг ошиши ҳарорат пасайиши таъсирини бироз камайтирди ва айниқса кечаси ҳаво дим бўлиши сезиларли бўлди.
Ушбу ҳафта давомида республика ҳудуди бўйича ҳарорат фони деярли ўзгармайди. Кўпчилик вилоятларда ҳарорат асосан 32-37 даража, республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубида баъзи жойларда 38-40 даражагача бўлиши кутилмоқда.
Ёғингарчилик ушбу ҳафтада кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда ва республиканинг тоғли ҳудудларида бугун кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Тошкентда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳаво ҳарорати 21-24 даража, кундузи 34-37 даража бўлади.
Изоҳ