• 12 514 сўм
    -67.39
  • 14 600 сўм
    -164.18
  • 156 сўм
    -1.93
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 514 сўм
    -67.39
  • 14 600 сўм
    -164.18
  • 156 сўм
    -1.93
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 16:46

Кам таъминланган оилаларга мансуб хотин-қизларга ижара тўловининг ярми қоплаб берилади

Уй-жой ижараси ва уйларни таъмирлаш учун ижтимоий ёрдам "Аёллар дафтари" жамғармасидан ажратилади. Тегишли чора-тадбирлар ҳукумат қарорида назарда тутилган.

355
0
UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшлар дафтари," "Аёллар дафтари" ҳамда "Саховат ва кўмак" жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришларга кўра, "Аёллар дафтари" жамғармасидан ҳар бир уйни таъмирлаш учун БҲМнинг 50 бараваригача маблағ ажратилади (ҳозирда БҲМнинг 30 баравари).

Бундан ташқари, "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларга мансуб хотин-қизларга уй-жой ижараси тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида эса БҲМнинг 3 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.

Бундан ташқари, хотин-қизлар бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун грант паспорти тасдиқланди. БҲМнинг 60 бараваригача бўлган миқдордаги ижтимоий ёрдам "энг яхши ижтимоий лойиҳалар" танлови ғолиби деб топилган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Лойиҳалар камида 3 нафар хотин-қиз, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифалари бандлигини таъминлаши керак.

Шунингдек, жорий йил 15 августга қадар "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Ижтимоий ҳимоя ягона миллий тизими" ахборот тизими орқали ваучер асосида ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этиш режалаштирилган.

Мазкур тизим Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида тажриба-синов тариқасида жорий этилади.

355
0

Изоҳ