Жорий йилнинг февраль ойида 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ собиқ раҳбари Анвар Жўраев қамоқдан озод этилди.
Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг тегишли қарори 2025 йил 5 июнда қабул қилинган.
Унга озодликдан маҳрум қилиш ўрнига 4,5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди, шунингдек, 3 йил муддатга "Тошшаҳартрансхизмат" тизимида моддий жавобгарлик ва бошқарув лавозимларида ишлаш тақиқланди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг февраль ойида Анвар Жўраев ҳибсга олинганди. Жорий йил бошида суд уни жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, жуда кўп миқдорда зарар етказиш, мансаб сохтакорлиги, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва ЖКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган бошқа жиноятларда айбдор деб топган эди. Унга 7,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.
Изоҳ