Интернет тармоғида Uzbekistan Airports авиакомпаниясининг Истанбул - Тошкент йўналиши бўйича HY272 рейси мажбурий равишда йўналишини ўзгартиргани ҳақида хабарлар тарқалди.
UK67003 ҳаво кемаси ҳавога кўтарилганидан бир соат ўтгач, 350-м эшелонда ҳаво кемаси салони ва кабинасида беқарор босим сигнализацияси ишга тушган.
Парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳаво кемаси командири самолётни учиш аэропортига қайтаришга қарор қилган. Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан соат 15:50 да самолёт Истанбул аэропортига эсон-омон қўнган.
"Ҳозирда авиакомпаниянинг техник хизматлари самолётни базага қайтариш чораларини кўрмоқда. Ушбу рейс йўловчилари захира ҳаво кемасида Тошкентга олиб келинади ва кутиш даврида меҳмонхонага жойлаштирилади," - дейилади хабарда.
HY8272 олиб кетиш рейси 29 июль куни қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):
- Истанбулдан учиш соат 07:30 да;
- соат 13:35 да Тошкентга етиб келиш.
Авиакомпания йўловчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.
Изоҳ