Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 22 июнь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига 1960 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ёзги дачани ижарага олганлигини, олдиндан бегона шахсга 1 миллион 400 минг сўм миқдордаги пулларини ўтказиб берганлигини маълум қилган.
Ушбу шахс пул маблағларини картасига ўтказиб олгандан сўнг, фуқаро билан алоқани узиб, интернет ижтимоий тармоқларидан ғойиб бўлган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот технологиялари соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1999 йилда туғилган фуқаро Тошкент шаҳри ҳудудида қўлга олинди.
Ушбу шахс билан олиб борилган суриштирув тадбирлари натижасида, у шу каби 15 дан ортиқ ҳолатларни содир этганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ