• 12 615 сўм
    -19.27
  • 14 755 сўм
    -66.75
  • 162 сўм
    -0.35
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 615 сўм
    -19.27
  • 14 755 сўм
    -66.75
  • 162 сўм
    -0.35
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар Кеча, 07:51

Фарғонадаги маҳаллаларнинг бирида Lacetti ҳайдовчиси 3 ёшли болани босиб кетди

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

436
0

Куни кеча Фарғонадаги маҳаллаларнинг бирида ўйнаб ўтирган болакайни Gentra автомашинаси босиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 10 Май куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Зуҳро кўчасида, 1970 йилда туғилган фуқаро Д.A. Lacetti русумли автомобилини бошқариб кетаётган вақтда, 2022 йилда туғилган А.А.ни уриб юборган.

Натижада А.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Ҳозирда А.А.нинг аҳволи қониқарли ҳолатда.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми ҳамда 117-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб якунига кўра тегишли судловга юбориш чораси кўрилган.

436
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш