• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 5 июл 2025

Фарғонада ЙҲХБ ходимлари Malibu‘нинг юздан ортиқ жаримасини ноқонуний бекор қилди

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ЙҲХБда хизмат текшируви ўтказилиб, ЙҲХБнинг 5 нафар ходими интизомий жавобгарликка тортилди.

1217
0
Видеодан кадр

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Фарғонада ЙҲХБ ходимлари давлат рақами 40 081 SBA бўлган Malibu автомобилида қайд этилган қоидабузарликларни бекор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Гап 106 та қоидабузарлик ҳақида кетмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан хизмат текшируви ўтказилган. Унинг натижаларига кўра, ЙҲХБнинг 5 нафар ходими интизомий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, вазирликнинг маълум қилишича, Malibu-2 томонидан қайд этилган барча қоидабузарликлар учун жарималар белгиланган тартибда ундирилган.

1217
0

Изоҳ