• 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 25 июн 2025

Тошкент метросидаги бекатлар қурилишида қатор камчилик ва хато ҳолатлар аниқланди

Бош прокуратура қурилиш сабаб ёпилган метро бекатларидаги ишларни текширди.

716
0
Бош прокуратура

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар қилишича, буюртмачи "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва пудратчи "Кўприкқурилиш" АЖлар иштирокида “Метрополитен”нинг 1 ва 2-босқичлари оралиғида жойлашган “Технопарк - Қипчоқ” бекатлари ўртасидаги участкада олиб борилаётган қурилиш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилган. 

Ўрганиш жараёнида қатор камчилик ва хато ҳолатлар аниқланиб, уларни қисқа муддатларда бартараф этиш, амалга оширилаётган ишлар лойиҳа талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда қайта кўриб чиқилиши ва белгиланган муддатларда сифатли якунланиши бўйича масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.

"Қурилиш ишларининг шаффофлиги, йўловчилар хавфсизлиги ва транспорт инфратузилмасининг барқарорлигини таъминлаш мазкур йўналишдаги фаолиятнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Мазкур соҳадаги ишлар доимий назорат остига олинган", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкентда 7 та метро бекати вақтинча ёпилиши ҳақида хабар бергандик.

716
0

Изоҳ