• 12 668 сўм
    -46.99
  • 14 641 сўм
    -89.91
  • 161 сўм
    -0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 668 сўм
    -46.99
  • 14 641 сўм
    -89.91
  • 161 сўм
    -0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Бугун, 13:11

Жиззахда бир гуруҳ қизлар қоғозга "Эр керак" дея ёзиб, кўчада айланиб юришди — видео

Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

529
0
Видеодан кадр

Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир гурурҳ қизларнинг келинлик либосида "Эр керак" реклама қоғозларини кўтариб олганлиги ҳолатлари тақралди. Жиззах вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиззах вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва масъул идоралар билан ўрганиш ишлари олиб борилган. 

Маълум бўлишича, Жиззах шаҳар Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Эски шаҳар деҳқон бозори рўпарасида 8 нафар қизлар “Гулрух” салонида оқ келинлик кўйлагини кийиб олган ҳолда қўлларига “Эр керак” деб ёзилган плакатларни ушлаб, кўчада юрган тасвирлари салонни реклама қилиш мақсадида салон раҳбари Ш.А ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси (блогер) Ш.Э.лар томонидан ташкил этилган.

Улар реклама видеоролиги тайёрламоқчи бўлишгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи дарҳол жараённи тўхтатиб, қизларга ва гўзаллик салони раҳбариятига жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилиши, миллий қадриятларни ҳурмат қилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шу ўринда, бу каби ҳолатларда жамоатчиликнинг ҳам эътибори муҳим эканлиги, арзимаган кўринган бундай ҳолатлар миллат шаънига, миллий қадриятларга зид эканлигига алоҳида эътибор қаратилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

529
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш