• 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Маданият 11 июн 19:36

Тошкентда Анъанавий санъат ва ҳунармандчилик мактаби таъсис этилади

Буюк Британия Қироллик жамғармаси билан Ўзбекистоннинг маданий меросини асраб-авайлашга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

111
0

Маълум қилинишича, IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ҳамда Қироллик жамғармаси ҳузуридаги Анъанавий санъат мактаби директори д-р Холид Аззам Ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Битим Ўзбекистоннинг бой маданий асраб-авайлаш, қайта тиклаш ва тарғиб этишдек эзгу мақсадга йўналтирилган Тошкентда Анъанавий санъат ва ҳунармандчилик мактабини таъсис этиш йўлидаги дебоча қадам ҳисобланади.

Таъкидланишича, ихтисослаштирилган академик дастур жорий йилнинг кузидаёқ илк талабаларнинг қалдирғоч гуруҳини ўз бағрига олади.

“Шогирдларга Ўзбекистоннинг анъанавий санъатини жўшқин ва узлуксиз ривожланаётган маданий ҳодиса сифатида ўрганиш, амалда татбиқ этиш ва тараққий эттириш имкониятини тақдим этади”,- дейилади хабарда.

111
0

Изоҳ