Бугун, 10 июнь куни ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 10-туридан ўрин эгаллаган Ўзбекистон – Қатар беллашуви бўлиб ўтди. Саралашнинг сўнгги ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси 3:0 ҳисобида ғолиб бўлди.
Ўйиннинг 28 дақиқасида Азизбек Турғунбоев ҳисобни очган бўлса, Элдор Шомуродов 86 дақиқасида иккинчи голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчи дақиқасида Игорь Сергеев учинчи голни киритди. Шу билан Ўзбекистон МТЖ 21 очко тўплаб, ўз гуруҳида биринчи ўрин билан Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Ўйиндан сўнг, тарихий натижани қайд этган футболчиларни тақдирлаш маросими бўлади.
Изоҳ