Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Бош вазири Жоржа Мелони 28-29 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди.
Саммит давлат раҳбарининг 2023 йил 7-9 июнь кунлари Италияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ ўтказилади.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Италия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Инновацион ҳамкорлик ва гуманитар алмашинув лойиҳаларини илгари суриш диққат марказида бўлади. Якунда икки томонлама битимлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.
Изоҳ