• 12 857 сўм
    22.74
  • 14 673 сўм
    10.55
  • 163 сўм
    0.8
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 857 сўм
    22.74
  • 14 673 сўм
    10.55
  • 163 сўм
    0.8
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 21 май 13:57

Тошкентдаги Шота Руставели кўчасини реконструкция қилиш 50 миллион долларга баҳоланмоқда

Пойтахт ҳокимлигида кўчани реконструкция қилишни молиялаштириш масаласига ойдинлик киритилди ва смета ҳисоб-китоблари алоҳида лойиҳа блоклари тайёргарлиги жараёнида аниқлаштирилаётгани таъкидланди.

84
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Шота Руставели кўчасини комплекс реконструкция қилиш бўйича йирик лойиҳага бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Реконструкция ишлари Шота Руставели кўчасининг Мирабад кўчасидан Чоштепа чорраҳасигача бўлган 6,5 км участкасини қамраб олади ва 1 июндан бошланади.

Кутилаётган натижаларга кўра, жамоат транспорти ҳаракат тезлиги 25,6 км/соатгача (+38%) ошади, шахсий транспорт учун эса бу кўрсаткич 29,8 км/соат (+26%) ни ташкил этади. Лойиҳанинг иқтисодий самараси йилига 3,8 миллион долларни ташкил қилади.

Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги Шота Руставели кўчасини реконструкция қилиш лойиҳасини молиялаштиришга оид изоҳни ҳам берди.

Дастлабки босқичдаги ишлар тахминий 50 миллион долларни ташкил этиб, Шота Руставели кўчасини комплекс янгилаш, шунингдек, Амир Темур ҳиёбони, Шаҳрисабз кўчаси ва Олмазор туманида жойлашган бошқа муҳим участкаларни янгилашни қилишни ўз ичига олади.

"Баъзи манбаларда келтирилган 198 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сумма фақат битта кўчани қайта қуриш лойиҳасига тегишли эмас. Гап транспорт тармоғи ва унга туташ ҳудудларни (пиёдалар йўлаклари, велосипедчилар йўлаклари, суғориш, ёритиш, дренаж тизимлари ва бошқалар) модернизация қилиш бўйича кенг қамровли инфратузилмавий тадбирларни ўз ичига олган доиравий келишув ҳақида бормоқда. Ушбу ҳужжат дастлабки характерга эга — аниқ шартлар, ҳажмлар, муддатлар ва смета ҳисоб-китоблари алоҳида лойиҳа блокларини тайёрлаш жараёнида аниқланади", — дейилади ҳокимият изоҳида.

Ҳокимиятда таъкидланишича, барча лойиҳалар амалдаги қонунчиликка қатъий риоя этган ҳолда, ошкоралик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида амалга оширилади. Барча долзарб маълумотлар жамоатчиликка мунтазам етказилиб борилади.

84
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш