• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 ноября 2021

Якка тартибдаги тадбиркорларга ходимлар штатини кўпайтиришга рухсат берилди

Эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар 5 нафаргача бўлган ходимларни ишга олиши мумкин, аввал ходимлар 3 нафаргача бўлиши керак эди.

1418
0
UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар 5 нафаргача ходим ёллаши мумкин. Илгари 1-3 нафар эди.

Низомга мувофиқ, ЯТТ банк ҳисоб варағи очганидан сўнг, ходим ёллаш ҳуқуқига эга бўлади. ЯТТ ходимни ёллашда ёзма меҳнат шартномаси тузади, улар томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди.

ЯТТ ходимини солиқда ҳисобга қўйиш учун, аризани шартнома тузилган вақтдан 3 иш кунидан кечиктирмасдан солиқ органига бериши керак.

Солиқ органи 1 иш кунида ходимнинг ҳисобга қўйилганлигига оид карточкани тақдим қилади. ЯТТлар ходим учун даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлайди.

ЯТТ фаолияти вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилса, солиқ органига юборилган хабарнома асосида солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.

1418
0