• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 21 ноября 2021

Фарғонада 28 ёшли йигит "1Xbet" сабаб ўзини-ўзи осиб, ўлдирди

Онлайн қиморда 16 млн сўм ютқазган эркак ўз жонига қасд қилди.

676
0
UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Данғара туманида йигит "1Xbet" қурбони бўлиб, 16 млн сўм учун ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Мазкур ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот котиби UzNews.uz'га маълумот берди.

Аниқланишича, 15 ноябрь куни Данғара тумани, Пишкарон МФЙ Сойсохили кўчасида яшаган 28 ёшли йигит ўзини-ўзи осиб, уз жонига қасд қилган. 

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, шу вилоятдаги давлат университети ўқитувчиси 57 млн сўмни тотализаторда ютқазиб юборгани сабаб ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар бергандик.

676
0