Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Фарғона давлат университети ўқитувчиси тотализатор сабаб ўзини осиб қўйди

Танишидан 57 млн сўм қарз олиб, пулни тотализаторда ютқазиб юборган ўқитувчининг жасади қабристондан топилди.

693views0replies
0

UzNews.uz

Фарғона давлат университети ўқитувчиси катта миқдордаги маблағни қиморда ютқазиб қўйгани сабабли ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га хабар берди.
Аниқланишича, Фарғона Давлат университетида ўқитувчи лавозимида ишлаб келган Р.Б. аввалдан тотализатор букмейкерлик компанияси орқали таваккалчиликка асосланган қимор ўйинлари ўйнаб келган.
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Фарғона шаҳрида яшовчи Х. исмли шахсдан мазкур қимор ўйинларини ўйнаш учун 57 млн сўм миқдоридаги пулларни қарзга олгани ва пулларни ўйинларида ютқазиб қўйгани аниқланган.
18 ноябрь куни оила аъзоларига телефон рақами орқали уни қабристондан топишлари тўғрисида sms-хабарнома юборган.
Шу куни соат 17:30 лар атрофида Р.Б. оила аъзолари томонидан ўзи истиқомат қилиб келган МФЙдаги қабристон "навеси"га ўзини осган ҳолатда топилган.
693views0replies
0

Изоҳлар