Излаш
RUUZ

Криминал

ЎзМУда XIII - XIX асрларга оид баҳоси деярли 3 млрд сўмлик асарлар ўғирлангани аниқланди

Прокуратура Ўзбекистон Миллий университетида “миллион доллар”лик китоблар йўқолгани бўйича университет мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатди.

220views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Ўзбекистон Миллий университетида “миллион доллар”лик китоблар йўқолгани айтилгани ҳамда Бош ҳолат юзасидан текширув ишларини бошлагани ҳақида ҳақида хабар бергандик
Аниқланишича, Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII-XIX асрларга оид қиймати 2,6 млрд сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон-торож қилинганлиги ва бошқа жиддий қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 19 февраль куни университетнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, шунингдек, Ахборот ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатларига киришилди. Тергов устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.
220views0replies
0

Изоҳлар