Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Жиззахда эркак ҳомиладор ўқитувчи аёлни калтаклади — видео

Мушт еган "замдиректор" аёлнинг 2 ойлик ҳомиласи тушиб қолган.

1711views0replies
0

видеодан кадр

Жиззахда "замдиректор" аёл ҳамкасби томонидан калтакланиши натижасида 10 ҳафталик ҳомиласидан айрилди.
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Зомин тумани ХТБга қарашли 5-сонли мактабнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.Й. кадрлар бўйича менежер Ж.Б. билан ўзаро жанжаллашиб қолган.
Директор ўринбосарининг сўзларига кўра, у ўша куни ходимдан кесилган ойлик маошининг тўғрисида ҳужжат сўраган. Лекин, менежер "Сен аёл бўлиб, нега менинг йўлимни тўсасан?", дея уни ҳақорат қилган.
Шундан сўнг, Ф.Й. ходимни йўлини тўсиб, нега ҳақорат қилганини сўраб, қўли билан уни кўкрагидан итарган. Эркак эса аёлга мушт туширган. Воқеадан сўнг, директор ўринбосари шифохонанинг гинекология бўлимига ётқизилган, аммо 5 кундан кейин унинг 10 ҳафталик ҳомиласи тушиб қолган.
"Бинога кириб келаётсам, у мендан 3-4 соат дарси учун пул сўради. Мен директор буйруғини чиқарганман. Кейин бухгалтерга берганман. Ойликни бухгалтер қайтарган. Ундан сўранг дедим. У менга сен мени пулларимни бошқа нарсаларга ишлатиб юборгансан, дея ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб кетди", - деди Ж.Б.
Шунингдек, мактабнинг бошланғич касаба уюшмаси раисининг айтишича, менежер ходимларни 6 ойлаб ишлатиб, иш ҳақи ёзиб бермаган.
Бундан ташқари, ваколатига кирмаса-да, илмий бўлим мудири вазифасини бажариб, ўқитувчиларнинг ўзи билан гаплашмай, тўланиши керак бўлган миллионлаб пулларини қайтариб юборган.
Шунингдек, менежер ходимларни мажбурий меҳнатга чорлагани, олиб борган сиёсатидан мактабнинг 90 фоиз ўқитувчилари норози бўлган.
Ҳозирда ҳолат бўйича ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1711views0replies
0

Изоҳлар