UzAuto Motors 20 декабрдан 1 февралгача Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti учун буюрма олишни тўхтатди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу муддатда фақат олдиндан буюртма қилинган автомобилларни ишлаб чиқаради.
“UzAuto Motors жамоаси октябр, ноябрь ва декабрь ойларида шартнома мажбуриятларини сифат жиҳатидан йўқотмасдан бажариш учун барча имкониятларни ишга солди. Аммо ҳар сафар компания вазиятни амалда енгиб, аввал етказиб берилмаган автомобилларни ишлаб чиқара олди ва деярли нормал иш ритмига қайтди, ҳаммамизни навбатдаги носозликлари барчамизни орқага қайтарди.
Вақтинчалик янги автомобилга буюртма бера олмаган потенциал харидорларимиздан чин дилдан узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.