• 12 185 сўм
    35.56
  • 14 081 сўм
    -6.29
  • 153 сўм
    2.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 185 сўм
    35.56
  • 14 081 сўм
    -6.29
  • 153 сўм
    2.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 4 август 2021

Тошкент вилоятида 18 яшар йигит "участкавой"ни пичоқлади

У бундан аввал дўкондан 3,5 млн сўмлик товарни ҳам ўғирлаган.

1665
0
видеодан кадр

Тошкент вилоятида профилактика инспекторини 18 ёшли йигит пичоқлади. Бу ҳақда вилоят ИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Олмалиқ шаҳрида профилактика инспектори Азамат Акбаров ва унинг ёрдамчисига навбатчилик қисмидан жанжал бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг, улар воқеа жойига етиб бориб, 5–6 нафар фуқаро иштирокидаги жанжални бартараф этган.

Аммо, жанжал иштирокчиларини хизмат машинасига ўтказиб, олиб кетмоқчи бўлганда 18 ёшли М.У. инспекторнинг ортидан пичоқ билан зарба берган. Оқибатда, у билак соҳасидан яраланган.

Қайд этилишича, Олмалиқ шаҳрида яшовчи М.У. қўлга олинган. У бундан беш кун аввал 2004 йилда туғилган А.А. билан дўкондан 3,5 млн сўмлик мобил телефонга керакли жиҳозларни ўғирлагани ҳам аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1665
0