• 12 185 сўм
    35.56
  • 14 081 сўм
    -6.29
  • 153 сўм
    2.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 185 сўм
    35.56
  • 14 081 сўм
    -6.29
  • 153 сўм
    2.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:34

Дубайдан учиб келаётган самолётда нотаниш қизга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

У қизни таҳқирлаб, унинг ёнига сурилиб, чуқур нафас олиб, бир неча бор оёқларига тегинган.

214
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судида судланувчи Т.Г.га оид суд иши кўриб чиқилди.

Аниқланишича, шу йилнинг 22 сентябрь куни "Ислом Каримов" номидаги "Тошкент халқаро аэропорти"нинг учиб келиш йўналишида "Дубай-Тошкент" рейси билан учиб келаётган Т.Г. (эркак) ўзи билан ҳаво кемаси бортида кетаётган йўловчи М.Т.га (қиз бола) шаҳвоний шилқимлик қилиб, уни турли сўзлар билан яъни "шу жойда ўтирсанг кайф қиласанми", "Дубайда нима ишлар қилиб юришингни, ҳамма каби Дубайга айш ишрат қилиш учун келиб кетаябсан", "Дубайда ҳам бошқа шахслар устида сакраб юргансан" каби шаъни ва қадр қимматини камситувчи сўзларни айтиб, таҳқирлаган.

Шунингдек, судланувчи шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни яъни М.Т. томонга сурилиб, чуқур нафас олиб бир неча бор оёқларига тегинганини, Т.Г.га бу ҳаракатларини тўхтатишини ва ўзини тўғри тутиши кераклигини айтишига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттириб, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этганлиги яъни шаҳвоний шилқимлик қилганлиги маълум бўлди.

Суд ҳукмига кўра, М.Т. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди ва 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

214
0

Изоҳ