• 12 150 сўм
    8.64
  • 14 087 сўм
    34.3
  • 150 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 150 сўм
    8.64
  • 14 087 сўм
    34.3
  • 150 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Кеча, 14:20

Равшан Ирматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон вакиллари, жумладан ЎФАнинг биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, тарихда илк бор Халқаро футбол ассоциациялари федерациясининг учта қўмитаси таркибига кирди.

233
0
UzNews.uz / Жаҳонгир Сотволдиев

ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси (Football Technology, Innovation and Digital Transformation Committee) — футболни замонавий технологиялар орқали ривожлантиришга қаратилган энг муҳим тузилмалардан бири ҳисобланади.

ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов 2025–2029 йиллар учун ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси (Football Technology, Innovation and Digital Transformation Committee) раис ўринбосари этиб тайинланди. Қўмитага ФИФАнинг Футбол технологиялари бўйича директори Йоханнес Холзмуеллер раҳбарлик қилади.

Шунингдек, ЎФА Бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига (Beach Soccer Committee), ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига (Women’s National Team Competitions Committee) тайинланди.

233
0

Изоҳ