Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 208-мактабда содир бўлган ёнғин видеолари тарқалди.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 13 октябрь куни соат 17:23 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 208-мактаб ҳудудидаги бўш турган бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:28 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 17:39 да қуршаб олинган ва соат 17:42 да тўлиқ бартараф этилган.
Қайд этилишича, ҳодиса вақтида мактабда ходимлар ва ўқувчилар бўлмаган. Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Ёнғиннинг тахминий сабаби таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик бўлган. Ҳозирда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ