Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди.
Қайд этилишича, ушбу муддат қуйидагилар:
— Тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
— Тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;
— Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
— Ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.