Излаш
RUUZ

Сиёсат

Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди

Кеча, 24 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловининг илк натижалари очиқланди.

746views1replies
0

МСК

Бугун, 25 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда маълум қилинишича, Ўзбекистонда 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда 16 млн 212 минг 343 нафар ёки рўйхатга олинган сайловчиларнинг 80,4 фоизи овоз беришда иштирок этган.
— ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевга 80,1 фоиз сайловчи;
— "Миллий тикланиш" партиясидан президентликка номзод Алишер Қодировга 5,5 фоиз сайловчи;
— "Адолат" социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимов 3,4 фоиз сайловчи;
— Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисовага 6,6 фоиз сайловчи;
— Экологик партиясидан номзод Нарзулло Обломуродовга 4,1 фоиз сайловчи овоз берган.
746views1replies
0

Изоҳлар