• 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 21 феврал 2022

ДХХ Тожикистондан деярли 6 кг наркотик модда олиб ўтаётган шахсни ушлади — видео

Сурхондарёда қўшни давлатдан олиб ўтилган гиёҳванд моддаларни сотмоқчи бўлган ака-ука ҳамда ота ва ўғил қўлга тушди.

268
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Узун туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Тожикистондан 5 кг 593 гр “опий” моддасини мамлакатга олиб келган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг Узун туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган жиноий шериги ҳамда ушбу ажал оғусининг буюртмачилари ҳисобланган Денов туманида истиқомат қилувчи, 1985 ва 1990 йилларда туғилган ака-ука ҳам ушланди.

Термиз шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро ва унинг 1990 ҳамда 1992 йилларда туғилган 2 нафар ўғли ўзларининг Cobalt русумли автомашинасида Тошкент шаҳри томон кетаётган вақтларида Чироқчи туманидаги “Умакай” ЙПХ масканида тўхтатилди.

Автомашина кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмига яшириб қўйилган 1 кг “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

“Умакай” ЙПХ масканида қайд этилган яна бир ҳолатда “Термиз-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Cobalt тўхтатилиб текширилди. Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган 1959 йилда Денов туманида туғилган, муқаддам икки маротаба гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган шахс ёнида 350 гр “гашиш” ва 65 гр “опий” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, учинчи шахслар томонидан Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб ўтилган ушбу наркотиклар Тошкент шаҳрида сотилиши керак бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

268
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш